“Сурхондарё ҲЭТК” АЖ Молиявий-иқтисодий масалалар ва электр энергиясини сотиш бўйича директори

“СУРХОНДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ

“Сурхондарё ҲЭТК” акциядорлик жамияти Молиявий-иқтисодий масалалар ва электр энергиясини сотиш бўйича директори лавозимига номзодларни саралаш
танловига қатнашиш учун

Т А К Л И Ф Э Т А Д И.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонига, “Сурхондарё ХЭТК” АЖ ижроия органи аъзолигига номзод танлаш регламентига ва жамият уставига мувофиқ жамиятнинг Молиявий-иқтисодий масалалар ва электр энергиясини сотиш бўйича директори лавозимига янгича фикрлайдиган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали номзодларни саралаш учун танлов эълон қилади. Хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танловда қатнашиш учун Ўзбекистон Републикаси ҳамда чет эл фуқаролари таклиф этилади.
Ташаббускорлардан номзодлар тўғрисидаги талаб этилган ҳужжатлар ва аризалар 2018 йилнинг 27 февралгача қуйидаги манзилда қабул қилинади: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ҳаким ат-Термизий шоҳ кўчаси 10 уй,. Телефон: 0(376) 224-12-06, факс: 0(376) 224-27-73, (93) 790-27-74, (93) 790-17-19. Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Молиявий-иқтисодий масалалар ва электр энергиясини сотиш бўйича директорининг лавозим вазифалари:

корхонанинг молиявий сиёсатини белгилаш, корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
молиявий режалаштириш жараёнини (бюджет жараёнини) ташкил этиш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш;
корхонанинг солиқ сиёсатини шакллантириш, солиқларни режалаштириш ва солиқ солишни оптималлаштириш, ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш;
корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш (бухгалтерия ҳисоботларини, молиявий коэффициентлар ҳисобини таҳлил қилиш ва ҳ.к.) бўйича ишларни ташкил этиш;
молиявий қалтисликларни таҳли қилиш ва баҳолашни амалга ошириш, уларни имкон қадар камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
маҳсулотни (хизматларни) сотиш, маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқаришга харажатларни, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти рентабеллигини, активлар ликвидлигини ошириш режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
тўловга қодирликни таъминлаш, корхонанинг даромадини, молиявий ва инвестициявий лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш ва ҳ.к.;
хизмат ходимларини бошқариш ҳамда ўз хизмати ичида ҳам, корхонанинг бошқа қуйи ташкилотлари билан ҳам алоқа ўрнатиш.

Вазифада ишлаш талаблари:

Иш вақти: 5/2, соат 8:00 дан 17:00 гача. Иш вақти доимий. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси бўйича расмийлаштириш. Иш ҳақи штат жадвалига мувофиқ. Синов муддати 3 ой.

Квалификация талаблари:

Олий маълумотли, иқтисодчи, энергетик, ташкилотчилик қобилияти эга ва энергетика соҳасида иш стажи камида 3 йил бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентини ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда юқори ташкилотларнинг фармон, қарор, фармойиш ва буйруқларини, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тамойилларини, соҳага ва тадбиркорликка доир қонунчиликларни билиши шарт.