“QIZILQUMSEMENT” АЖ Бош директори

Малака талаблари

Касбий таълим даражаси

Талаблар

Олий (қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида олий маълумот мавжудлиги қўллаб-қувватланади)

Иш стажи: Раҳбар лавозимларда камида 3 йил

Хорижий тилларни билиш: қўллаб-қувватланади

Сертификатлар мавжудлиги: Корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари соҳасида сертификат мавжудлиги қўллаб-қувватланади

  1. ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
  2. Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқаради; 
  3. Жамият Акциядорларининг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларини бажаришни ташкил этади; 
  4. Максимал даромад оди ва акциядорларнинг ҳуқуқларига риоя этиш мақсадида Жамиятнинг барқарор ва самарали фаолият юритишини таъминлайди.

  1. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ:

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва бошқа маиший тўловлар Бош директор билан амалдаги меҳнат қонунчилиги, Жамиятнинг устави ва ички норматив ҳужжатларига мувофиқ имзоланадиган меҳнат шартномасибиноан амалга оширилади.

  1. НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
    1. КАСБИЙ ВА МАЛАКАВИЙ КЎНИКМАЛАР:

-          Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида билимлар;

-          Иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг соҳаларида билимлар;

-          Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилини амалга ошириш қобилияти.

  1. ШАХСИЙ СИФАТЛАР

Масъулиятли, стратегик ва оператив қарорлар қабул қила олиш қобилияти, жамоа тузиш ва унинг фаолиятини ташкил эта билиш қобилияти, тартиблилик, пухталик, мулоқотга кириш лаёқати, ташаббускорлик, креативлик, музокаралар олиб бориш тажрибаси, тиғиз шароитида ишлай олиш қобилияти.

Юқорида кўрсатиб ўтилган саволлар бўйича янада тўлиқроқ маълумотни www.qizilqumsement.uz сайтида жойлаштирилган жамиятнинг норматив ҳужжатларида топишингиз мумкин.

Ҳужжатларни қоғоз кўринишида топшириш қуйидаги манзилда амалга оширилади: 100070, Тошкент шаҳри, Тафаккур кўчаси, 68А, “O’zqurilishmateriallari” АК биноси, 405 кабинет;

Маълумот учун телефонлар: +998 71 2555586

Номзодлар томонидан ҳужжатларни топшириш муддати – 2018 йил 20 март соат 17.00 га қадар;

Ҳужжатлар номзоднинг ўзи ёки ташаббусчи томонидан қуйида келтирилган шаклдаги ариза билан топширилади.